Авторизоваться для более быстрого доступа к лучшим сделкам. Нажмите тут если у вас нет учетной записи.

“УРГАНЧ” МЕҲМОНХОНАСИ Юридическое лицо

6 months ago Гостиница Urganch   119 просм

-- so'm

  • urganch-memonkhonasi-big-0
  • urganch-memonkhonasi-big-1
  • urganch-memonkhonasi-big-2
  • urganch-memonkhonasi-big-3
  • urganch-memonkhonasi-big-4
Область: Urganch
Цена: -- so'm Договорная

                                     “УРГАНЧ” МЕҲМОНХОНАСИ

Урганч шаҳридаги   уч юлдузли  “Урганч” меҳмонхонаси    Паҳлавон  Маҳмуд кўчаси 27 уйда  жойлашган  бўлиб, 1970 йилда  ташкил қилинган.Меҳмонхона  тўрт қаватли. Меҳмонхона  60 хонадан  иборат ва 100 ўринга мўлжалланган. Шундан 1 кишилик хоналар 28 та, 2 кишилик  хоналар  24 та ва 3 кишилик  хоналар  8 та. Хоналарнинг барчасида  ванна мавжуд ва  телевизор, кондиционер, замонавий  юмшоқ  мебеллар билан  жиҳозланган.Шунингдек,wi-fi тизими  ўрнатилган. Меҳмонларга  эрталабки нонушта  бепул  берилади.

    “Урганч”меҳмонхонасида  50 кишилик  ресторан ва  шунча  кишига мўлжалланган  конференция зали  ҳам  мавжуд.

   “Урганч”  меҳмонхонаси  аэропорт ва темирйўл вокзалига,деҳқон бозори ва “Тўмарис-Нур” гипермаркети, Огаҳий номидаги  вилоят мусиқали  драма театрига  яқин масофада жойлашган.

   Меҳмонхона  атрофида  “ Урганч” ресторани,”Таваллуд” кафеси, миллий банкнинг  Урганч филали,Урганчшаҳар давлат солиқ инспекцияси, “Хоразмтелеком” ва почта  биноси  жойлашган.

Меҳмонхона нархи  бир  кишилик хоналар  60  минг сўмдан  100минг  сўмгача, икки кишилик  хоналар  50 минг сўмдан  100 минг  сўмгача, уч   кишилик  хоналар 100 минг  сўмдан  150 минг сўмгача  қилиб  белгиланган.   

Теги:

hotel