Авторизоваться для более быстрого доступа к лучшим сделкам. Нажмите тут если у вас нет учетной записи.

“БАҲОР” МЕҲМОНХОНАСИ Юридическое лицо

2 months ago Гостиница Urganch   62 просм

-- so'm

  • img
Область: Urganch
Цена: -- so'm Договорная

“БАҲОР” МЕҲМОНХОНАСИ

Уч юлдузли  “Баҳор” меҳмонхонаси Урганч шаҳри Хонқа кўчаси  11-уйда  жойлашган. Меҳмонхона “Баҳор туризм сервис”МЧЖга қарашли бўлиб, 2017 йилда ташкил   қилинган. Икки  қаватли  меҳмонхона   17 хонадан  иборат ва 35 ўринга  мўлжалланган. 12та  хона     2 кишилик, 3 та хона бир кишилик, 2 хона“люкс”. Хоналарнинг  барчаси  европа стандартидаги   ванна, юмшоқ  мебеллар, телевизор, музлатгич, кондиционерлар билан  жиҳозланган. wi-fi  тизими ўрнатилган. Автомобил  тураргоҳига эга.

   Меҳмонхонада ичида  70  ва  24кишилик 2 та, боғ  қисмида  120 ўринга мўлжалланган  ёзги ресторанлар  мавжуд  ва унда европа, ўзбек, хоразм таомлари  пиширилади  ва буюртма  бўйича ҳам  овқатлар тайёрлаб  берилади. Эрталабки  нонушта швед  столи  асосида бепул  берилади.

Меҳмонхонада фин, турк сауналари, массаж хоналари ҳам  бўлиб, бу  қўшимча хизматларига  киради ва  алоҳида   пул тўланади. Бильярд  зали бепул.

    Меҳмонхонада16 кишилик  “Тойота” микроавтобуси  ҳам мавжуд  ва  унда сайёҳларнинг   буюртмаси  бўйича Хива  ва  бошқа ҳудудларга  бориш  учун хизмат кўрсатилади. Гид хизмати  ҳам  кўрсатилади.



Теги:

hotel